add

Ўзбекистонда саноат соҳасида етакчи ҳудудлар маълум бўлди

Бугун 17:282 дақиқа

2025 йилда мамлакатда саноат ишлаб чиқариши 963 трлн сўмдан ошиб, асосий улуш йирик ҳудудлар ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистонда саноат соҳасида етакчи ҳудудлар маълум бўлди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда жами 963,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга ошган бўлиб, саноат соҳасида барқарор ўсиш сақланаётганини кўрсатади.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида энг катта саноат ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда 184,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, республика бўйича мутлақ етакчилик сақлаб қолинди. Бу ерда юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар, машинасозлик, электротехника ва қайта ишлаш тармоқлари асосий ўрин тутади.

Иккинчи ўринда 173,5 трлн сўмлик маҳсулот билан Навоий вилояти қайд этилди. Ҳудудда кон-металлургия саноати, олтин ва уран ишлаб чиқариш ҳамда йирик саноат корхоналарининг фаолияти умумий ҳажмга катта ҳисса қўшмоқда. Тошкент вилояти эса 146,9 трлн сўм натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Водий ҳудудлари орасида Андижон вилояти 94,9 трлн сўмлик саноат маҳсулоти билан етакчи бўлди. Фарғона вилоятида 50 трлн сўм, Наманган вилоятида эса 34,2 трлн сўмлик ишлаб чиқариш ҳажми қайд этилди. Бу ҳудудларда асосан енгил саноат, автомобилсозлик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ривожланган.

Қолган вилоятлар кесимида Самарқанд вилоятида 51,3 трлн сўм, Бухорода 43,5 трлн сўм, Қашқадарёда 40,9 трлн сўм, Жиззахда 32,1 трлн сўм, Хоразмда 30 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 25,8 трлн сўм, Сирдарёда 23,1 трлн сўм ва Сурхондарё вилоятида 16,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Теглар

Мавзуга оид