Logo

Ўзбекистонда Саудия Арабистони иштирокида кўп тармоқли шифохона қурилади

Икки давлат соғлиқни сақлаш тизимида янги келишувларга эришди.

Ўзбекистонда Саудия Арабистони иштирокида кўп тармоқли шифохона қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июл куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги соғлиқни сақлаш вазири Фаҳад бин Абдулраҳмон ал-Жалажил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Сўнгги йилларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Айниқса, «ACWA» компанияси билан йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ташриф доирасида Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегация билан самарали музокаралар ўтказилиб, қатор келишувларга эришилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва модернизация қилиш, фармацевтика тармоғини тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш, кўп тармоқли шифохона барпо этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида янги лойиҳа ҳамда ташаббусларни амалга оширишни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Теглар

Мавзуга оид