Logo

Ўзбекистонга ярим йил давомида 6,5 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

Бугун 18:361 дақиқа

2026-йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 25 фоизга ошди. Мамлакатга келган ҳар уч сайёҳдан қарийб иккитаси қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонга ярим йил давомида 6,5 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

2026-йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 6 565 410 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакатга келган сайёҳларнинг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келган. Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган меҳмонлар сони жами 4,9 миллион нафардан ошиб, умумий туристик оқимнинг катта қисмини ташкил этди.

Шунингдек, бу йилги умумий туристлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 миллион нафарга ёки 24,9 фоизга кўп.

Қайси давлатлар етакчи?

Фуқаролари Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган давларлар ТОП-10:

Қирғизистон — 1 875 332 нафар;

Қозоғистон — 1 553 688 нафар;

Тожикистон — 1 471 670 нафар;

Россия — 585 558 нафар;

Афғонистон — 238 925 нафар;

Хитой — 223 479 нафар;

Туркманистон — 164 211 нафар;

Туркия — 95 466 нафар;

Ҳиндистон — 26 450 нафар;

Германия — 22 294 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга 5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрганди.

Теглар

Мавзуга оид