Пахта ва ғалла майдонлари қисқаради: Ерларнинг ярми чорва озуқасига ажратилади

Бугун 09:001 дақиқа

Шунингдек, аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун субсидиялар берилади.

Пахта ва ғалла майдонлари қисқаради: Ерларнинг ярми чорва озуқасига ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, 2026–2028 йилларда чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлаш даражаси 50 фоизга етказилади ва наслдор қорамоллар улуши 90 фоизга олиб чиқилади.

2027 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва бошоқли дон жойлаштирилиши назарда тутилган ер майдонларининг 50 фоизига озуқабоп экинларни жойлаштиришга рухсат этилади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январига қадар аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун субсидиялар ажратилади. Хусусан, сунъий уруғлантириш орқали олинган бузоқлар учун 500 минг сўм, эмбрион кўчириб ўтказиш (трансплантация) орқали олинган бузоқлар учун эса 700 минг сўм миқдорида тўловлар белгиланди.

Қарор 2026 йил 1 июндан бошлаб 2029 йил 1 январгача хориждан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни олиб киришда ҚҚСдан озод қилишни назарда тутади.

Теглар

Мавзуга оид