Logo

Поезд, автобус ва метро учун ягона тўлов: 1 сентабрдан янги нархлар кучга киради

Бугун 22:001 дақиқа

Тошкентдан 5 кмгача ёки транспорт бош режаларига мувофиқ шаҳардан кўпи билан 12 кмгача четга чиқувчи йўналишлар ҳам энди шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади.

Поезд, автобус ва метро учун ягона тўлов: 1 сентабрдан янги нархлар кучга киради © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Жорий йилнинг 1 сентабрига қадар Тошкент шаҳри жамоат транспорти ҳамда шаҳар атрофи темир йўл қатновларида йўлкира ҳақини тўлашнинг интеграциялашган тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 2026 йил 3 июндаги «Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида маълум қилинди.

Транспорт вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда йўловчилар учун янги тариф режаларини ишлаб чиқади.

Янги тартибга кўра, шаҳар атрофидан қатновчи йўловчилар учун жамоат транспортидан фойдаланишни қулайлаштириш мақсадида махсус жозибадор тариф режалари жорий қилинади. Хусусан, йўловчилар «электропоезд-автобус» ҳамда «электропоезд-метро» йўналишларида узлуксиз ва арзонлаштирилган тўлов тизимидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Шаҳар автобус йўналишлари масофаси кенгайтирилди

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, шаҳар автобус йўналишларининг қамров чегаралари ҳам қайта кўриб чиқилган.

Энди қуйидаги йўналишлар ҳам шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади:

• Шаҳар четидан 5 километргача ташқарига чиқувчи йўналишлар;
• Шаҳарларнинг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаларига мувофиқ, кўпи билан 12 километргача четга чиқувчи йўналишлар.

Ушбу ўзгаришлар аҳолининг шаҳар ва шаҳар атрофи ҳудудларида ҳаракатланишини янада осонлаштиришга қаратилган.

Теглар

Мавзуга оид