Президент Администрациясида яна янги тайинловлар амалга оширилди

31 июл куни Президент фармойишига биноан Президент Администрацияси департамент раҳбариятида ўзгаришлар қилинди.

Президент Администрациясида яна янги тайинловлар амалга оширилди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Президенти Администрациясининг департаменти бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди. Унга кўра: Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига; Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Теглар

Мавзуга оид