add

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон президентига ҳудудий ривожланиш ва иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчилар тайинланди.

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Президентнинг тегишли фармонлари билан администрацияда бир қатор муҳим тайинловлар .

Унга кўра, Равшан Ғуломов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Шу жумладан, Обид Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Азиз Мағрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

Теглар

Мавзуга оид

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди | Vaqt.uz