Logo

Қанликўлликлар кооперация асосида даромад олишни ўрганади

Бугун 16:382 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 3-сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Қанликўлликлар кооперация асосида даромад олишни ўрганади

Хусусан, 16-сентабр куни «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличев Қанликўл туманида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар, ташаббускор аҳоли вакиллари билан учрашди ҳамда янги кооперация лойиҳалари ва микробизнес ташаббуслари билан яқиндан танишди.

photo_2026-09-16_14-13-57

Ташриф давомида тумандаги «Арзимбеткўм» МФЙда истиқомат қилувчи ва ўз хонадонида кулупнай етиштириш бўйича бой тажрибага эга тадбиркор Ихласбай Ниетбаев фаолияти ўрганилди. Тадбиркор банк кўмагида 2 йил давомида 100 та хонадонни кооперация асосида бирлаштириб, аҳолига кулупнай етиштириш агротехнологияларини ўргатиш ва тайёр маҳсулотни харид қилиш тизимини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

photo_2026-09-16_14-13-37

Ушбу ташаббусни тизимли ташкил этиш мақсадида банк томонидан кооперация аъзоларини ўқитиш учун махсус ўқув марказини ташкил этиш ҳамда жараёнга «Агростар холдинг» корхонасининг малакали агроном ва мутахассисларини жалб этишга келишиб олинди.

photo_2026-09-16_14-13-49

Шунингдек, Бошқарув Раиси «Жер алтын ғазийнем» фермер хўжалиги раҳбари Муратбай Аралбаевнинг тажриба майдонида бўлди. Бўлғуси кооперация ташкилотчиси ҳозирда 70 сотих майдонда ежевика, годжи ва малина каби сердаромад мева турларини ҳамда 8 гектар майдондаги кўлда балиқ етиштиришни йўлга қўйган. Ушбу тадбиркорнинг тажрибаси ва кластер ёндашуви асосида тумандаги 300 та хонадонни ушбу резавор ва мева турларини етиштиришга ўргатиш ва кооперация лойиҳасини ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида маҳаллий тадбиркорларнинг тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда аҳоли хонадонларида даромадли мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, уларни замонавий білимларга ўқитиш ҳамда комплекс молиявий-ташкилий мадад бериш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Теглар

Мавзуга оид