add

Қайси суғурта тури энг талабгир: ўзбекистонликлар танлови

Кеча 16:552751 дақиқа

2025 йилнинг 10 ойи мобайнида мамлакатда суғурта бозори 10 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсиш қайд этилди.

Қайси суғурта тури энг талабгир: ўзбекистонликлар танлови

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган суғурта хизматлари ҳажми 10 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 триллион сўмга кўпдир.

Бу давр мобайнида суғурта хизматлари таркибида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш ҳамда юк ва мулкни суғурталаш каби йўналишлар эгаллади. Ушбу хизматлар умумий ҳажмнинг 81,5 фоизини ташкил этди. Бу йўналишлардаги талабнинг юқори бўлиши аҳоли ва тадбиркорларда молиявий хавфларни камайтиришга эҳтиёж ошганини англатиши мумкин.

Шунингдек, қайта суғурталаш хизматлари умумий ҳажмнинг 14,2 фоизини ташкил этди. Бу кўрсаткич бозорда йирик таваккалчиликларни суғурта компаниялари ўртасида тақсимлаш амалиёти кучайиб бораётганини билдирмоқда. Ҳаётни суғурталаш хизматлари эса 4,3 фоиз билан бозорда нисбатан кичик улушга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–август ойларида аҳоли ва ташкилотларга 7,7 трлн сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид