Logo

Қирғизистон иқтисодиёти 12,2 фоизга ўсди

Бугун 17:121 дақиқа

Банк таҳлилчиларининг қайд этишича, иқтисодий ўсишда асосий ҳисса қурилиш секторига тўғри келади.

Қирғизистон иқтисодиёти 12,2 фоизга ўсди«Кабар» ахборот агентлиги | © «Кабар» ахборот агентлиги

Қирғизистон иқтисодиёти 2026 йилнинг январь–май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг макроиқтисодий шарҳида маълум қилинди.
 

Банк таҳлилчиларининг қайд этишича, иқтисодий ўсишда асосий ҳисса қурилиш секторига тўғри келади. Бунга “Менинг уйим” давлат дастурининг амалга оширилиши, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қурилиши ҳамда бир қатор кичик гидроэлектр станцияларининг ишга туширилиши ҳам сабаб бўлган.


Евроосиё тараққиёт банки прогнозларига кўра, 2026 йил охиригача Қирғизистон иқтисодиёти асосан ички ўсиш омилларига таянишда давом этади. Шунингдек, ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръати 10 фоиздан юқори бўлиши кутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид