Logo

Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови санаси эълон қилинди

Бугун 08:001 дақиқа

Мамлактда сайловлар энди якшанба эмас, чоршанба кунлари ўтказилади.

Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови санаси эълон қилинди

Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йил 27 январь куни бўлиб ўтади ва бундан буён мамлакатда сайловлар якшанба эмас, чоршанба кунлари ташкил этилади. Бу ҳақда 24.kg нашри маълум қилди.

Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Президент ва Жўқорғи Кенеш депутатлари сайлови тўғрисида»ги конституциявий қонунга киритилган ўзгартиришларни имзолади. Унга кўра, сайловларни ўтказиш куни расман ўзгартирилди.

Янги ҳужжатда белгиланишича, навбатдаги президент сайлови амалдаги давлат раҳбарининг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойи тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

Жўқорғи Кенеш депутатларининг навбатдаги сайлови эса амалдаги чақириқнинг конституциявий муддати тугайдиган ойнинг чоршанба куни бўлиб ўтиши белгилаб қўйилди.

Мазкур ўзгаришларга мувофиқ, мамлакатдаги кейинги президент сайлови 2027 йил 27 январга тўғри келмоқда.

Теглар