Logo

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида янги темир йўл бекати қурилмоқда

Бугун 20:221 дақиқа

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Дарбоза – Ўзбекистон давлат чегараси» янги темир йўл тармоғи ва Ердаут бекати қурилмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида янги темир йўл бекати қурилмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Дарбоза – Ўзбекистон давлат чегараси» темир йўл тармоғи қурилиши давом этмоқда. Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг бу ерда қўшимча равишда кунига 23 жуфтгача поездларга хизмат кўрсатилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда лойиҳани амалга ошираётган «Integra Construction KZ» МЧЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Қурилиш ташкилоти вакилларининг қайд этишича, янги йўналиш мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш, экспорт ва транзит ташувлари ҳажмини ошириш, шунингдек, амалдаги «Сариёғоч – Тошкент» участкасидаги юкламани камайтиришга қаратилган.

Ердаут бекати ва инфратузилма

Маълум қилинишича, лойиҳанинг асосий объектларидан бири Ердаут бекати бўлади. Ушбу янги инфратузилма тугуни «Дарбоза – Мақтаарал – Ўзбекистон давлат чегараси» тармоғи таркибига киради ҳамда Туркистон вилоятининг жанубий туманларини халқаро транспорт йўлаги билан тўғридан-тўғри темир йўл қатнови орқали боғлайди.

Қурилиш компанияси маълумотларига кўра, бугунги кунда бекат ва унга туташ ҳудудларда темир йўл полотноси, муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида янги темир йўл бекати қурилмоқда | Vaqt.uz