
«Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси жорий қилинади
Маълум қилинишича, 2026 йил 1 декабрдан ушбу тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилади.

3 ноябр куни президентнинг «Рақамли прокуратура – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–204-сонли фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм каналида маълум қилинди.
Қуйидагилар прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
- 2030 йилгача илғор халқаро тажриба асосида прокуратура органлари фаолиятининг барча йўналишларини автоматлаштириш;
- тергов ва прокурор назорати жараёнларини электрон шаклга ўтказиш белгиланди.
Фармонга кўра, «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси прокуратура органлари фаолиятига жорий этилади. Мазкур тизим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигини масофавий назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қонунларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш мақсадида «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимининг синов версияси ишлаб чиқилади.
2026 йил 1 декабрдан ушбу тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳарбий ОТМ битирувчилари офицер лавозимларида 5 йил давомида хизмат ўтамаса, ўқитиш маблағлари ундириб олиниши ҳақида хабар бергандик.





