
Рустам Мирзаев ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди
Президент фармони билан Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Президенти Администрациясида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби.
Рустам Мирзаев 2025 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратидаги комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилган.





