add

Саида Мирзиёева: «Отам бизни меҳнат ва шахсий ўрнак билан тарбиялаган»

Бугун 09:283 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Крилл Алтманнинг «Alter Ego» лойиҳасига берган интервюсида отаси ҳақида шахсий кузатувлари ва хотиралари билан сўзлаб берди.

Саида Мирзиёева: «Отам бизни меҳнат ва шахсий ўрнак билан тарбиялаган»

Кирилл Алтман: — У [Президент] табиатан қаттиққўл одамми?

Саида Мирзиёева: — Сиз 9 йил ичида у ўтказган ислоҳотларга қаранг. Қаттиққўллик билан буларга эришиб бўлмайди. Фикримча, юмшоқлик ва донолик керак бўлади. Ҳа, бунда энг аввало жуда катта юмшоқлик керак бўлади.

У кутишни, сабр қилишни билади. Ўз олдига юқори мақсадлар қўя олади. У тизимни ич ичидан биладиган одам. Ўта уникал шахс.

У аввал Мирзо Улуғбек тумани, жуда мураккаб туман ҳокими бўлган. 5 йилча, Кейин, Жиззах вилоятида 5 йил, Самарқанд вилоятида 3 йил.

Кейин эса бош вазирлик лавозими. У ҳаммасини уддаларди...

— У доимо ишда бўлгани ҳақида кўплаб ҳикоялар, гап-сўзлар ва афсоналар бор. Яъни, нон стоп режимида. У оиласи учун вақтни қандай топарди? Болаларни тарбиялашни қандай уддаларди?

— У доим ёнимизда эди. Бўш вақт топиши билан бизни кўргани келарди ёки олиб кетарди. Тадбирларда, сафарларда доим бирга бўлганмиз. Ёш-ёш қизалоқлар. Ҳозир жуда кўп видеолар чиқиб кетган. Ўша тасвирларда Мирзо Улуғбекда ишлаганларида, унинг ёнида икки қизалоқ доим кўриниш берганмиз.

Жиззахда ҳам, у доимо ёнимизда бўлишга вақт топарди. У ҳаётимизда фаол иштирок этиб келган ва давом этмоқда. Бу жуда ҳайратланарли. Билмадим, бу ўша сабр-тоқатдан бўлса керак. Нима қилиб бўлса ҳам, у буни уддаларди. Мен ҳам ундан шуни ўрганмоқдаман. Бўш вақтим пайдо бўлгани ҳамоно мен уйга чопаман. Чунки болаларни фақат ўрнак бўлиб тарбиялаш мумкин.

Бошқачасига, ҳаттоки энг яхши устозлар ва энг яхши мактаблар билан ҳам уларни тўғри инсонлар қилиб тарбиялаб бўлмайди. Бу шунчаки иш бермайди. Ота, она, шахсий ўрнак иш беради.

Шу. Бизни отам худди шундай тарбиялаган. Меҳнат ва шахсий ўрнак билан. Ҳа, у доим меҳнат қиларди. Эсимни таниганимдан буён шундай. Мен Қўқонда туғилганман. Дадам ўша пайтда пахтада бўлган. Шундай ҳикоя қилиб берганларини эслайман. 4 ноябр, совуқ, қор бўрони. У қизи туғилгани учун Жиззах вилоятининг қайсидир туманидан етиб келган экан. Лекин муттасил ёнимизда бўлмаган, у доимо ишлаган. Эсимни таниганимдан буён у ишда бўларжи. Бу унинг ҳаёт йўли. Чунки фақат меҳнат билан ҳаётда нимагадир эришиш мумкин.

— Бу саволни жуда кўп давлат арбобларимизга берганман. Сиз улардан ҳам кўра яхшироқ билсангиз керак. Унда бунча куч-қувват ва шижоат қаерда? Бу мени чиндан ҳам ҳайратлантиради. Қандай қилиб бунчалик энергияли инсон бўлиш, ҳамма жойга улгуриш мумкин? Жисмонан.

— Мен ҳам бу саволни унга тез-тез бериб тураман. Чунки ўзим тезда чарчаб қоламан. Доим унинг ёнидаман-ку. Мен чарчайман, жисмонан чарчайман. Ҳаттоки, ташлаб қочиб кетгим келган пайтлар бўлган.

Лекин у кишида бу саволга жавоб бор: Ватанни савиш керак. Лўнда ва тушунарли жавоб. Ватанни севишдан ҳаммаси. Бўлди. Мана шу муҳаббат унга импулс беради. У қисқа вақт ичида катта, максимал улкан натижаларга эришишни истайди. Мен масалан толиқиб қоламан. Ёнимдаги командам ҳам чарчайди. Лекин у кишида… Менича, бу қандайдир илоҳий юқтирилган. Мен бунга ишонаман. Чунки Худога ишонаман. Тақдирга ишонаман. Шунингдек, олдимизга қўйган мақсадларга максимал эришиш учун, шу ишга қўл уришимиздан олдин Худо бизни қандайдир сифатлар билан шарафлашига ҳам ишонаман. Худо дунёга келишимиздан аввал пешонамизга қандайдир мақсадлар ёзишига ишонаман.

Сен эса… Сен билан, сенинг жонинг билан кейин нима бўлиши сенинг KPIингга боғлиқ. Мен диний томондан тушунтиришга уриниб кўрдим. Лекин айнан шундайлигига аминман.

Теглар

Мавзуга оид