add

Самарқандда 5 гектар майдонда «UNESCO боғи» барпо этилади

28.10.2025 | 14:007401

UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳрида боғ ташкил этилади.

Самарқандда 5 гектар майдонда «UNESCO боғи» барпо этилади

UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «UNESCO боғи» ташкил этилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа доирасида Амир Темур Самарқандда барпо этган тўққизта боғнинг кичик намунасини яратиш кўзда тутилган.

Боғда 27 турдаги 4 мингдан зиёд манзарали дарахт ва бута кўчатлари, жумладан, каштан, япон сафораси, дуб, лола дарахти, атиргул, лаванда ҳамда маҳаллий дарахт кўчатлари ўтқазилади. Шунингдек, боғ ҳудудида аҳоли сайр қилиши учун йўлаклар ташкил этилади, ўриндиқлар ўрнатилади.

Теглар

Мавзуга оид

Самарқандда 5 гектар майдонда «UNESCO боғи» барпо этилади | Vaqt.uz