Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи 1000 сўмга оширилмоқда

Қолаверса, яқин кунларда жамоат транспортида йўл ҳақини нақд пул орқали тўлаш мутлақо бекор қилинади.

Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи 1000 сўмга оширилмоқда © Transport nazorati inspeksiyasi

Самарқанд шаҳрида 1 майдан жамоат транспортида йўлкира нархи оширилади. Бу ҳақдаги қарор Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 23 апрель куни бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинди.

Қарорга кўра, 1 майдан автобус, электробус ва трамвайда йўл ҳақи нақд пул (QR кодли чипта) орқали тўланганда 4 минг сўмни ташкил этади. Бу амалдаги тарифга нисбатан 1 минг сўмга оширилган. Шу билан бирга, транспорт ва банк картаси орқали тўлов қилинганда нарх ўзгармайди – 2 минг сўмлигича қолади.

Бундан ташқари, мутасаддиларга жамоат транспорти ҳаракатини барча йўналишларда соат 22:00 гача узайтириш, туристик йўналишларда эса 24 соат давомида таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, яқин кунларда жамоат транспортида йўл ҳақи тўлови нақд пул орқали тўлиқ бекор қилинади.

Теглар

Мавзуга оид

Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархи 1000 сўмга оширилмоқда | Vaqt.uz