
Самарқандда кўҳна болалар кутубхонаси Тошкентдаги сингари таъмирланади
Самарқанд шаҳрида 120 минг китоб фондига эга янги болалар кутубхонаси лойиҳасига старт берилди.

Самарқанддаги 1911 йилда барпо этилган тарихий иморат энди болалар кутубхонасига айланади. «Реставрация» сўзи бу ерда ўз маъносини тўлиқ очади: бинонинг давр руҳи сақланади, таъмир эса эҳтиёткорлик билан олиб борилади, деб ёзди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида.
Тошкентдаги Болалар кутубхонасига ўхшаш ҳолда, янги маскан ҳам нафақат ўқиш, балки ижод, мулоқот ва барқарор илҳом учун хизмат қилади.
«Ушбу даргоҳ болалар, ўсмирлар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун чинакам ижодий масканга айланади. Лойиҳада инклюзивликка алоҳида эътибор қаратилган: кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун аудиофонд ташкил этиш режалаштирилган», деб ёзди Мирзиёева.
Кутубхона фондида 120 минг жилд китоб бор — ўзбек, рус ва инглиз тилларида.
Кутубхона Самарқанд аҳли учун ажойиб, маънавий бойликка тўла жозибадор маскан бўлиши шубҳасиз эканлигини таъкидлаган С.Мирзиёева лойиҳага муваффақият тилади.





