add

Samsung чиплар нархини оширди: смартфонлар сезиларли қимматлаши мумкин

Бугун 22:491831

Жанубий Корея технологик гиганти сўнгги ойларда DDR5 хотира чиплари нархини 60 фоизгача оширган. Бу эса смартфонлар нархига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Samsung чиплар нархини оширди: смартфонлар сезиларли қимматлаши мумкин

Жаҳоннинг энг йирик технология гигантларидан бири — Samsung нафақат смартфон ва маиший техника, балки хотира чиплари ишлаб чиқаришда ҳам етакчи ҳисобланади. Reuters манбаларига кўра, компания сентябрдан ноябргача бир неча турдаги 32 GB DDR5 модулининг нархини 149 доллардан 239 долларгача оширган.

Бу ўсиш сунъий интеллект серверларига бўлган улкан талаб туфайли юзага келган. Маълумот марказлари ва СИ инфратузилма қуришга ҳаракат қилаётган компаниялар тўғридан тўғри ва юқори нархларда харид қилаётгани қайд этилган.

Чип етишмовчилиги ортиб бориши фонида айрим харидорлар «саросимали» буюртмалари беришга ўтган. Масалан, Хитойдаги SMIC компанияси бошқа чипларни харид қилишни кечиктираётганини билдирган. Xiaomi эса RAM нархининг кўтарилиши телефон ишлаб чиқариш харажатларини кескин оширганини маълум қилган.

Натижада, фақат смартфонлар эмас, балки планшет, ноутбук ва бошқа қурилмалар нархида ҳам кўтарилиш кузатилиши мумкин. Чунки бу турдаги хотира модуллари кенг тармоқда қўлланилади ва Samsung чипларидан бошқа брендлар ҳам фойдаланади.

Теглар

Мавзуга оид

Samsung чиплар нархини оширди: смартфонлар сезиларли қимматлаши мумкин | Vaqt.uz