Logo

Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали «Манас» ордени билан тақдирланди

У республика ва хориж фуқароларига давлатчилик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашув ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг I даражали «Манас» ордени билан тақдирланди © Foto: president.uz

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳридаги «Руҳ Ордо» маданият марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни I даражали «Манас» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мукофотни президент Садир Жапаров топширди. Ўзбекистон етакчиси қардош Қирғизистон президенти ва халқига чуқур миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни икки халқ ўртасидаги асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини янги тарихий босқич — иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга қаратилган интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Маълумот учун, 1996-йилда таъсис этилган «Манас» ордени Қирғизистоннинг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. У республика ва хориж фуқароларига давлатчилик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашув ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 2 млрд долларга етказмоқчилиги ҳақида ёзган эдик.

Теглар

Мавзуга оид