Logo

Собиқ президент учун «ҳаво солиғи» йиғилмоқда — ОАВ

Бугун 15:351 дақиқа

Аркадағ ҳокимлиги корхона раҳбарларидан маблағларнинг ўтказилишини таъминлашни талаб қилади. Акс ҳолда, уларга турли хил чоралар кўрилиши билан таҳдид қилинади. Ушбу маблағлар аслида нимага сарфланаётгани ҳақида эса амалдорлар аҳолига ҳисобот бермайди.

Собиқ президент учун «ҳаво солиғи» йиғилмоқда — ОАВ © Ijtimoiy tarmoqlar

Туркманистоннинг Аркадағ шаҳрида жойлашган барча корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ҳар йили шаҳар маъмуриятидаги махсус ҳисоб рақамга 150 манат (42,94 доллар) ўтказади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Тўлов йил охирида амалга оширилади ва расман атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш учун бериладиган ихтиёрий бадал сифатида расмийлаштирилади.

Бироқ, манбаларнинг айтишича, амалда бу тўловларни ихтиёрий деб бўлмайди. Шаҳар маъмурияти корхона раҳбарларидан маблағларнинг ўтказилишини таъминлашни талаб қилади. Акс ҳолда, уларга турли хил чоралар кўрилиши билан таҳдид қилинади.

Шаҳар аҳолиси бу тўловларни киноя билан «Аркадағ учун ҳаво солиғи» деб атайди. Бу ном шаҳарнинг ўзини эмас, балки унинг қурилиши ташаббускори, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовни назарда тутади. Ном кинояли бўлса-да, тўловларнинг ўзи ҳақиқий бўлиб, ҳар йили амалга оширилади. Ушбу маблағлар аслида нимага сарфланаётгани ҳақида эса амалдорлар аҳолига ҳисобот бермайди.

Нархлар ошиб бораётган бир пайтда, аҳоли жорий йил охирига бориб ушбу мажбурий бадал миқдори яна оширилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Арқадағ», яъни Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига ўтказилган садақа гўшт нархининг кескин ошишига сабаб бўлганди.

Теглар

Мавзуга оид