Logo

Содда тушунтирамиз. МЧЖ қандай очилади? Қўлланма

Ўзбекистонда компанияни масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва қандай ҳужжатлар талаб этилади? Vaqt.uz  ушбу мақолада уни онлайн ва офлайн очиш тартибини тушунтиради.

Содда тушунтирамиз. МЧЖ қандай очилади? Қўлланма

Бизнес бошламоқчи бўлганларнинг кўпчилиги якка тартибдаги тадбиркорлик ёки акциядорлик жамиятидан кўра масъулияти чекланган жамият шаклини афзал кўради.

МЧЖ нима?

Масъулияти чекланган жамият бир ёки бир нечта таъсисчи томонидан ташкил этиладиган алоҳида юридик шахс ҳисобланади. МЧЖнинг ўз номи, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлади.

Қуйида уни рўйхатдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилиш мумкинлигини кўриб чиқамиз:

МЧЖ очиш учун қандай ҳужжатлар керак?

МЧЖни рўйхатдан ўтказишдан олдин қуйидаги маълумотларни тайёрлаб қўйиш керак:

●       корхона номи;

●       таъсисчи ёки таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар;

●       раҳбар ҳақидаги маълумотлар;

●       юридик манзил;

●       корхонанинг фаолият тури;

●       таъсис ҳужжатлари.

Қаерларда рўйхатдан ўтказиш мумкин?

Ўзбекистонда МЧЖни икки усулда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин:

1. Онлайн — Ягона интерактив давлат хизматлари портали: my.gov.uz орқали.

2. Офлайн — Давлат хизматлари маркази орқали.

Онлайн рўйхатдан ўтишда my.gov.uz’даги «Янги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш» хизматидан фойдаланилади.

Давлат хизматлари марказларида эса юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати мавжуд.

МЧЖ очиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар талаб этилади:

●       корхона номи;

●       таъсисчи ёки таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар;

●       раҳбар ҳақидаги маълумотлар;

●       юридик манзил;

●       корхонанинг фаолият тури;

●       таъсис ҳужжатлари.

ИДХП орқали ариза бериш тартиби

photo_2026-08-11_11-33-19

                                                          Manba: Vaqt.uz my.gov.uz sayti

 

Онлайн рўйхатдан ўтишнинг умумий тартиби қуйидагича:

1. my.gov.uz  сайтига киринг

Аввало Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz  сайтига кирилади. Порталга кириш учун шахсий кабинетдан фойдаланиш керак. OneID тизимида рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, аввал унда аккаунт очинг.

2. Бизнесни рўйхатдан ўтказиш хизматини танланг

Порталда «Янги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш» хизматини топиб, ариза юборилади. Бу хизмат орқали тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин.

3. МЧЖ ҳақидаги маълумотларни киритинг

Аризада корхонанинг асосий маълумотлари кўрсатилади. Жумладан, МЧЖ номи, таъсисчилар, раҳбар, юридик манзил ва фаолиятга оид маълумотлар киритилади.

4. Таъсис ҳужжатларини илова қилинг

МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари талаб қилинади.

5. Аризани юборинг

Киритилган маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларни текшириб, аризани тасдиқланг. Шундан сўнг белгиланган давлат божи тўланади.

Тизим аризани ва унга бириктирилган ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлигини текширади. Шундан сўнг тадбиркорлик субъектига ягона  идентификатор берилиб, маълумотлар ягона давлат реестрига киритилади.

6. Рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги ҳужжатни олинг

Рўйхатдан ўтказиш якунлангач, натижа Ягона портал орқали юборилади.

Интернет орқали ариза топширишни истамаганлар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши мумкин.

 

920__95_2139121128

Давлат хизматлари марказларида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати кўрсатилади. Бунда тадбиркор МЧЖни ташкил этиш учун зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим этади. Марказ ходими аризани тизимга киритишга ёрдам беради.

Жараён қанча вақт олади?

Амалдаги давлат хизмати маълумотларига кўра, янги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш реал вақт режимида, лекин 30 дақиқадан ошмаган вақт ичида амалга оширилиши белгиланган. Бу МЧЖ очиш учун ҳужжатларни тайёрлашга кетадиган вақтни ҳисобга олмайди — яъни аризани тўлдириш ва ҳужжатларни тайёрлаш вақти алоҳида.

Давлат божи қанча?

МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи БҲМга нисбатан белгиланади.  Уни давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтказганда 1 БҲМ — 412 минг сўм давлат божи тўланади. Онлайн орқали мурожаат қилинганда 10 фоизлик чегирма қўлланиб, тўлов суммаси 370 800 сўмни ташкил этади.

Кейин нима қилиш керак?

 

МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилгач, бизнесни бошлаш учун бошқа ташкилий масалаларни ҳам ҳал қилиш керак бўлади.

Жумладан:

●       банк ҳисобварағи очиш;

●       солиқ ҳисобини юритиш;

●       бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш;

●       зарур бўлса, электрон рақамли имзо олиш;

●       ходимлар бўлса, уларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириш;

●       фаолият тури лицензия ёки рухсатнома талаб қилса, тегишли ҳужжатларни олиш.

my.gov.uz  бизнесни рўйхатдан ўтказиш хизматидан кейин бошқа давлат хизматлари, жумладан солиқ ва меҳнат хизматларидан ҳам фойдаланиш имкониятларини тақдим этади.

Тайёрлади : Диёра Хабибуллаева

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Мавзуга оид