add

«Soliq» мобил иловаси янгиланди

Давлат солиқ қўмитаси 2025 йилнинг 1 декабрдан бошлаб «Soliq» иловасининг эски версияси ишламаслигини маълум қилди.

«Soliq» мобил иловаси янгиланди

«Soliq» мобил иловаси янгиланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, илованинг хавфсизлик тизими янгилангани туфайли эски версиядан фойдаланиш имконияти 2025 йил 1 декабрдан чекланади.

Қўмита баёнотига кўра, 4 ноябр куни соат 18:40 дан бошлаб профилактик ишлар олиб борилгани сабабли илова фаолияти вақтинча чекланган. Ҳозирда хавфсизлик бўйича чоралар тўлиқ якунланиб, фойдаланувчилар учун янгиланган версия ишга туширилган.

Янгиланиш доирасида илованинг хавфсизлик сертификатлари янгиланиб, киберхавфсизлик талаблари кучайтирилган. Шу боис фойдаланувчилардан янги версияни Play Market ва App Store орқали юклаб олишлари сўралмоқда.

Қўмита шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинчалик чеклов жорий этилганини маълум қилди — Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлган фойдаланувчилар 1 декабрга қадар иловадан фойдалана олмайди.

«Тақдим этилган вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролар ва барча солиқ тўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.

Теглар

Мавзуга оид

«Soliq» мобил иловаси янгиланди | Vaqt.uz