
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сомали Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги биринчи элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

27 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сомали Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги илк элчиси Фатхуддин Али Моҳамедни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда элчининг ишонч ёрлиқлари расман топширилди. Бу тарихий воқеа икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятли ҳисобланади.
Тадбир чоғида мамлакатлар ўртасидаги кўплаб истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигимизни билдирилди.
«Элчининг муҳим дипломатик миссиясида улкан муваффақиятлар тилаймиз ҳамда самарали ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни биргаликда ривожлантирамиз», — дейди Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Бангладешга янги элчи тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.





