add

Starlink самолётларда интернет замонини бошламоқда: 13 йирик авиакомпания уланди

Бугун 19:151811 Дақиқа

Эндиликда парвоз қилаётган самолётдан видеоқўнғироқ қилиш ёки онлайн ўйинларни ўйнаш мумкин. Starlink 13 авиаширкат билан ҳамкорлик бошлади.

Starlink самолётларда интернет замонини бошламоқда: 13 йирик авиакомпания уланди

Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан яратилган Starlink йирик халқаро авиаширкатлар билан ҳамкорликда самолётларда юқори тезликда интернет хизматини йўлга қўймоқда. Emirates, British Airways, Qatar Airways ва United каби етакчи авиакомпаниялар энди йўловчиларга ҳавода юрган ҳолда онлайн тармоққа уланиш имконини тақдим этмоқда.

Starlink’нинг сунъий йўлдошлари орқали тарқатилаётган интернет хизматлари йўловчиларга 100–250 Мбит/с тезликда юклаб олиш, 25 Мбит/с тезликда юклаш ва 99 миллисекунддан кам кечиктириш билан хизмат кўрсатиши айтилмоқда. Бу албатта, анъанавий Wi-Fi хизматларига нисбатан сезиларли устунлик саналади.

Айниқса, узоқ масофали, океан узра парвозларида интернет алоқаси узилишлари йўловчиларни ранжитар эди. Энди эса, бизнес сафардалигидан қатъи назар, спорт ишқибозлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ҳаво кемасида узлуксиз алоқада бўлишлари мумкин.

23 ноябрдан Emirates ўзининг айрим Boeing 777 рейсларида Starlink’ни бепул таклиф этади. 2027 йилнинг ўрталарига қадар ушбу технология бутун флот бўйлаб жорий этилади. Qatar Airways эса 2024 октябрда Boeing 777 самолётларига Starlink ўрнатишни якунлади, Airbus A350’ларга эса 2025 йил навбат келади.

British Airways, Virgin Atlantic, SAS, Alaska Airlines ва бошқа кўплаб компаниялар 2025–2027 йилларда флотларига Starlink тизимини тўлиқ жорий қилишни режалаштирмоқда. AirBaltic аллақачон Airbus A220–300 самолётларида Starlink’ни фаол ишлатмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Starlink самолётларда интернет замонини бошламоқда: 13 йирик авиакомпания уланди | Vaqt.uz