add

Таълим хизматлари ҳажмида олий таълим етакчилик қилмоқда

Кеча 13:001 дақиқа

2025 йилда Ўзбекистонда таълим хизматлари бозори барқарор ўсиб, умумий ҳажмда олий таълим улуши энг юқори бўлди.

Таълим хизматлари ҳажмида олий таълим етакчилик қилмоқда

2025 йилда Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 34,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган бўлиб, таълим хизматларига бўлган талаб барқарор ўсиб бораётганини кўрсатади.

Миллий статистика қўмитасига кўра, таълим соҳасидаги хизматлар умумий бозор хизматлари ҳажмининг 3,7 фоизини ташкил этган. Бу улуш таълим иқтисодиётнинг муҳим хизматлар сегменти сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаётганини англатади. Мутахассислар фикрича, аҳоли сонининг ўсиши ва кадрларга бўлган эҳтиёж таълим хизматларига талабни қўллаб-қувватламоқда.

Таълим хизматлари таркибида эса олий таълим етакчи ўринни эгаллади. Мазкур даврда олий таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар умумий таълим хизматлари ҳажмининг 46,8 фоизини ташкил этди. Бу кўрсаткич олий ўқув юртлари томонидан таклиф этилаётган таълим дастурларига қизиқиш юқорилигини кўрсатади.

Маълумот учун, ҳудудлар кесимида энг катта сарф Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахт аҳолиси ва ташкилотлари таълим хизматлари учун жами 16,6 триллион сўм йўналтирган бўлиб, бу республика бўйича умумий ҳажмнинг деярли ярмини ташкил этади.

Иккинчи ўринда Самарқанд вилояти қайд этилди. Ҳудудда таълим хизматлари бозори ҳажми 2,5 триллион сўмни ташкил этган. Фарғона вилоятида эса мазкур кўрсаткич 2,2 триллион сўмга етди.

Теглар

Мавзуга оид