Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси этиб тайинланди
Жўраев янги лавозимда 23-ноябр куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Абдумалик Назиров ўрнини эгаллади.
© Energetika vazirligiБаҳодир Ибрагимович Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Янги лавозимда у 23-ноябр куни энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Абдумалик Назиров ўрнини эгаллади. Бунга қадар Жўраев 2023-йилнинг июлидан буён «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Меҳнат фаолияти
Баҳодир Жўраев 1966-йил 3-декабрда Навоий вилоятида туғилган. 1990-йилда Тошкент давлат политехника институтини электр станциялари йўналиши бўйича тамомлаган.
У 2006−2009-йилларда «Ўзбекенерго» давлат акциядорлик жамияти «Навоий ИЭС» очиқ акциядорлик жамияти директори, 2009−2013-йилларда Навоий шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритган. Шунингдек, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятида ҳам қатор лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов лавозимидан озод қилгани ҳақида хабар берилганди.





