Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 34,8 трлн сўмга етди
2026-йилнинг январ-сентябр ойларида кўрсатилган таълим хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,6 фоизга ошди. Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри энг юқори кўрсаткични қайд этди.
© Ijtimoiy tarmoqlarМиллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида кўрсатилган таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда бу кўрсаткич 18,6 триллион сўмни ташкил қилди. Бу мамлакатдаги жами ҳажмнинг қарийб 53,4 фоизига тенг.
Кейинги ўринда Самарқанд вилояти жойлашган. Ҳудудда дастлабки тўққиз ой давомида 2,3 триллион сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган. Бу республика бўйича фоиз ҳисобида 6,6 фоизини ташкил этади.
Фарғона вилоятида таълим хизматлари ҳажми 2,1 триллион сўмга етди. Ушбу кўрсаткич мамлакатдаги жами ҳажмнинг қарийб 6 фоизига тенг.
Наманган ва Андижон вилоятларининг ҳар бирида январ-сентябр ойларида 1,7 триллион сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган. Бу республика бўйича умумий ҳажмнинг ҳар бир вилоят учун алоҳида ҳисоблаганда тахминан 4,9 фоизини ташкил қилади.
Бухоро вилоятида таълим хизматлари ҳажми 1,5 триллион сўмни ташкил қилди. Бу республика бўйича умумий кўрсаткичнинг тахминан 4,3 фоизига тенг. Тошкент вилоятида ҳам дастлабки тўққиз ойда худди шу кўрсаткич қайд этилган.
Қашқадарё вилоятида таълим хизматлари ҳажми 1,2 триллион сўмга етган. Бу мамлакат бўйича жами кўрсаткичнинг 3,4 фоизига тенг.
Қорақалпоғистон Республикасида 2026 йилнинг январ-сентябр ойларида 1 триллион сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган. Ушбу ҳудуднинг республика жами ҳажмидаги улуши қарийб 2,9 фоизни ташкил этади.
Хоразм вилоятида таълим хизматлари ҳажми 948,5 миллиард сўмга тенг бўлган. Бу мамлакат бўйича умумий кўрсаткичнинг тахминан 2,7 фоизини ташкил қилади.
Сурхондарё вилоятида дастлабки тўққиз ой давомида 929,6 миллиард сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган. Ҳудуднинг жами ҳажмдаги улуши қарийб 2,7 фоизга тенг.
Навоий вилоятида эса таълим хизматлари ҳажми 524,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу республика бўйича умумий сўмманинг тахминан 1,5 фоизига тўғри келади.
Жиззах вилоятида ушбу кўрсаткич 513 миллиард сўм бўлган. Ҳудуднинг мамлакат жами таълим хизматлари ҳажмидаги улуши қарийб 1,5 фоизни ташкил қилади.
Сирдарё вилояти ҳудудлар орасида энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу ерда 2026 йилнинг январ-сентябр ойларида таълим хизматлари ҳажми 349,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу республика бўйича жами ҳажмнинг тахминан 1 фоизига тенг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи камида умумий ўрта маълумотга эга экани маълум қилинганди.





