Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» божхона пости 25-ноябрдан очилади
2025-йил 5-февралда реконструксия учун ёпилган чегара ўтказиш пункти 25-ноябр соат 16:00 дан фуқароларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
© Bojxona qo’mitasiТошкент вилоятидаги тўлиқ қайта қурилган «Ғишткўприк» чегара божхона пости 25-ноябр куни соат 16:00 дан бошлаб фуқаролар учун очилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Қозоғистон томонидан «Жибек Жоли» деб номланувчи ушбу постда қарийб икки йил давом этган қурилиш ишлари якунланди. Қўмитанинг тушунтиришича, фуқаролар ўтиши бошлангунига қадар постда Ўзбекистон ва Қозоғистон расмий делегатсиялари иштирокида очилиш ҳамда топшириш-қабул қилиш тадбирлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, «Черняевка» номи билан ҳам танилган «Ғишткўприк» чегара пости 2025-йил 5-февралдан таъмирлаш учун ёпилган эди. Дастлаб бу жараён тўрт ой давом этиши керак эди.
Аввалроқ Тожикистон билан чегарада яна учта постда қурилиш ишлари бошланиши ҳақида хабар берилганди.





