Logo

Зироат Мирзиёева Иордания Қироличаси билан Аммондаги ҳунарманд аёллар шоурумига борди

Bugun 21:381 daqiqa

«Jordan River Foundation» жамғармаси ҳузурида фаолият юритувчи ушбу шоурумда ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳунарманд аёллар тайёрлаган қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилди.

Зироат Мирзиёева Иордания Қироличаси билан Аммондаги ҳунарманд аёллар шоурумига борди

Ўзбекистон Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания Қироличаси Рания ал-Абдуллоҳ билан биргаликда Аммон шаҳридаги «Jordan River Designs» ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди.

«Jordan River Foundation» жамғармаси ҳузурида фаолият юритувчи ушбу шоурумда ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳунарманд аёллар тайёрлаган қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилган.

Лойиҳа миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш билан бирга аёлларнинг барқарор бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг оилалари фаровонлигини оширишни ўзида мужассам этади.

Қайд этилишича, «Jordan River Designs» дастури доирасида ҳар йили 800 нафардан ортиқ маҳаллий ҳунарманд аёл иш билан таъминланади. Улар Иорданиянинг бой маданий меросини акс эттирувчи анъанавий ва замонавий маҳсулотлар, жумладан, каштачилик билан безатилган интерьер буюмлари, гиламлар, мода аксессуарлари ва эсдалик совғаларини тайёрлайди.

Ташриф давомида Зироат Мирзиёева бундай ёндашув камбағалликни қисқартириш ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда маҳорат сирларини ёш авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Teglar

Mavzuga oid