КДБ Банк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Бунгача банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бобир Ашрафханов лавозимидан озод этилди.
© KDB Bank Uzbekistan«KDB Bank Ўзбекистон» АЖ Кузатув кенгашининг 2026 йил 23 ноябрдаги қарори билан у ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетган Бобир Ашрафханов ўрнини эгаллади. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарга кўра, Кузатув кенгаши Шавкатхўжа Акрамхўжаевич Қодирхўжаевни бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилган.
У Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан номзоди келишиб олинганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришга киришади.
Қайд этилишича, Қодирхўжаев йигирма йилдан буён «KDB Bank Ўзбекистон» АЖда фаолият юритиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида у банкнинг бир қатор бошқармаларига раҳбарлик қилган.
Бунгача банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бобир Баҳодирович Ашрафханов ўз ташаббусига кўра лавозимидан кетган.





