«Telegram»да глобал узилишлар кузатилди

Фойдаланувчилар мессенжерда медиафайлларни юклаш ва юбориш жараёни секинлашгани ҳақида шикоят қилмоқда.

«Telegram»да глобал узилишлар кузатилди

Дунё бўйлаб, жумладан Ўзбекистонда ҳам «Telegram» мессенжери ишида оммавий узилишлар кузатилди. Бу ҳақда онлайн хизматлар иш фаолиятини кузатувчи «DownDetector» сервиси маълумотлари далолат бермоқда.

«Новая газета Европа» нашри ёзишича, «Telegram»даги носозликлар ҳақидаги хабарлар бир қатор мамлакатлар фойдаланувчиларидан келиб тушган. Хусусан, Украина, Германия, Сербия ва Полшада яшовчи фойдаланувчилар мессенжер ишида муаммолар юзага келганини маълум қилинган. Шунингдек, Россиядаги айрим фойдаланувчилар ҳам платформа билан бо-лиы муаммога дуч келишган.

«DownDetector» маълумотларига кўра, Ўзбекистонда «Telegram» ишидаги носозликлар ҳақидаги биринчи шикоятлар маҳаллий вақт билан соат 13:35 атрофида қайд этилган. Шу вақтдан бошлаб шикоятлар сони ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Фойдаланувчиларнинг билдиришича, асосий муаммолардан бири — медиафайлларни юклаш ва юбориш жараёнининг жуда секин ишлаётганидир. Айрим ҳолатларда расм, видео ва бошқа файллар умуман очилмаслиги ёки катта кечикиш билан юкланиши кузатилмоқда.

Ҳозирча «Telegram» компанияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилгани йўқ.

Теглар

Мавзуга оид