Logo

Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ярим йилда 770 млн долларга етди

Бугун 09:201 дақиқа

2026-йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Қозоғистондан асосан буғдой, арматура, суюлтирилган газ (пропан ва бутан), алюминий оксидлари, ўсимлик ёғлари импорт қилди.

Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ярим йилда 770 млн долларга етди © e-cis.info

2026-йилнинг дастлабки олти ойида Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми 770,1 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 192,1 млн долларга (33,2 фоиз) кўп. Бу ҳақда Тожикистон Статистика агентлиги хабар берди.

Қозоғистон Тожикистоннинг Хитой ва Россиядан кейинги учинчи йирик савдо ҳамкорига айланди. 2026-йилнинг январь-июнь ойларида Тожикистоннинг умумий ташқи савдо ҳажми 6,82 млрд доллар бўлган.

Шу даврда Тожикистон Қозоғистондан 712,9 млн долларлик маҳсулот импорт қилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 538,4 млн доллар эди. Демак, импорт 32,4 фоизга ошган.

Тожикистоннинг Қозоғистонга экспорти ҳам ўсди — 39,7 млн доллардан 57,2 млн долларгача, яъни 44,3 фоизга. Натижада Қозоғистон Тожикистоннинг умумий импортининг 13,6 фоизини, экспортининг эса 3,6 фоизини ташкил этди.

Тожикистон Қозоғистондан нималарни кўпроқ импорт қилмоқда?

2026-йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Қозоғистондан асосан буғдой, арматура, суюлтирилган газ (пропан ва бутан), алюминий оксидлари, ўсимлик ёғлари импорт қилди. Айрим маҳсулотлар импорти сезиларли ошган. Хусусан, арматура, пропан, бутан, рапс ёғи ва картошка импорти кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон бюджет харажатларининг қарийб 40 фоизини иш ҳақи ва ижтимоий нафақаларга сарфлагани ҳақида ёзган эдик.

Теглар