Logo

Тўқаев эркакча саломлашиш қандай бўлишини айтди

Бугун 08:301 дақиқа

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев жамиятда янги хулқ-атвор этикасини шакллантириш зарурлигини таъкидлаб, эркаклар ўртасида қучоқлашиб ва ўпишиб кўришишни кескин танқид қилди.

Тўқаев эркакча саломлашиш қандай бўлишини айтди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда янги жамоатчилик этикаси ва хулқ-атвор маданиятини шакллантириш зарурлиги ҳақида гапирди. У эркаклар ўртасида қучоқлашиш ва ўпишиш орқали саломлашишни танқид қилди.

«Эркаклар бир-бирини қучоқлаб, ўпиб кўришиши, аёллар эркакларни ўпиши, эркаклар аёлларни ўпиши мақбул эмас. Бизнинг урф-одатларимизда ҳеч қачон бундай бўлмаган», — деди Тўқаев.

Президентнинг мазкур баёноти Қурултой сайловларида овоз беришдан кейинги брифингда янгради.

Президент айниқса ҳарбий хизматчилар ўртасида бундай кўринишни нотўғри деб баҳолади. У генераллар ҳам бир-бирини қучоқлаб кўришишаётганини танқид қилди.

Тўқаевнинг фикрича, эркаклар учун анъанавий саломлашиш шакли қўл бериб кўришиш бўлиб қолиши керак. У бу одатни жамиятдаги янги «хулқ-атвор коди»нинг бир қисми сифатида баҳолади.

Қандай саломлашиш керак?

«Эркаклар бир-бирига қўл узатиши, уни маҳкам сиқиши керак. Қўлни иссиқ котлет ёки новда каби узатиб эмас, табассум билан саломлашиш керак, холос. Ҳамиша шундай бўлган», — деди Қозоғистон раҳбари.

Унинг таъкидлашича, учрашганда ўнг қўлни юрак устига қўйиш ҳам мумкин.

Теглар

Мавзуга оид