Logo

Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўлўтказгич қурилиши 511 млрд сўмга тушди

Тошкент халқаро аэропорти ёнидаги йўлўтказгичнинг реконструкцияси ва янгисининг қурилиши 511 миллиард сўмга тушди. Янги лойиҳа замонавий технологиялар ва халқаро стандартлар асосида амалга оширилди.

Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўлўтказгич қурилиши 511 млрд сўмга тушди
«Кўприкқурилиш» АЖ лойиҳа раҳбари Бобур Элмуродовнинг «Ўзбекистон Бунёдкори» газетасига маълум қилишича, 1967 йилда қурилган, 2008 йилда таъмирланган эски кўприк яқинида янги эстакада қурилган. Тарихда биринчи марта 360 градусга буриладиган хавфсизлик панжаралари қўлланилди. Йўлўтказгич 693,5 метр узунлик ва 62 метр кенгликка эга. У тўрт тасмадан иборат бўлиб, соатига 5 мингта, кунига эса 132 мингта автомобилга хизмат кўрсата олади. Йўловчилар учун 15 метрли пиёда йўлаклари ва 13 метрли велосипед йўлкалари ҳам қурилган. Янги кўприкда узунлиги 42 метр бўлган арқонлардан фойдаланилган. Монолит тарзда қўшимча 4 та тушиш ва 2 та «беда япроғи» шаклидаги айланма йўл қурилди. Энг муҳими, конструкция сифат ва мустаҳкамлик жиҳатдан юқори даражада бўлиб, узоқ муддат хизмат қилиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида илк бор рақамли технологиялардан ҳам фойдаланилди. Бутун иншоот техник ҳолатини кузатиб бориш учун марказлашган рақамли мониторинг ва назорат тизими жорий этилди. Бу тизим доимий равишда техник таҳлил ва хавфсизлик кузатувини таъминлайди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Бугун 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.