Тошкент метрополитенида ҳафтанинг қайси кунларида энг кўп йўловчи ҳаракатланиши маълум бўлди

Бугун 12:001 дақиқа

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими кескин ошиб, бир кунлик хизмат кўрсатиш ҳажми 1 миллион 117 минг нафарга етди.

Тошкент метрополитенида ҳафтанинг қайси кунларида энг кўп йўловчи ҳаракатланиши маълум бўлди © Javhar Chorshanbiyeva

«Тошкент метрополитени» ДУК маълум қилишича, 2026 йил май ойида метро хизматларидан фойдаланувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада кўпайган. Метрополитендан энг кўп йўловчилар ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари фойдаланмоқда.

Бир йиллик солиштирув

2025 йил 8 май куни Тошкент метрополитенидан 986 минг 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 7 май куни бу кўрсаткич 1 миллион 105 минг 883 нафарга етган. Натижада бир йил ичида 12 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Шунингдек, 2025 йил 15 май куни метро хизматларидан 953 минг 220 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 14 май куни ушбу рақам 1 миллион 44 минг 736 нафарни ташкил қилди. Бу эса 9,6 фоизлик ўсиш демакдир.

Жорий ойдаги энг юқори натижа

Май ойидаги энг юқори натижа 2026 йил 8 май куни қайд этилди. Ўша куни Тошкент метрополитени бир сутка давомида 1 миллион 117 минг 61 нафар йўловчига хизмат кўрсатган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,5 фоизга юқори бўлган.

Мутахассислар фикрича, йўловчилар сонидаги ўсиш шаҳарда жамоат транспорти инфратузилмасининг кенгайиши, метро йўналишлари қамровининг ошиши ҳамда аҳолининг тез ва қулай транспортга бўлган эҳтиёжи билан изоҳланмоқда.

Теглар

Мавзуга оид