Тошкент шаҳридаги бир қанча кўчалар дуатлон чемпионати ва марафон ўтказилиши сабаб ёпилади

Ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Тошкент шаҳридаги бир қанча кўчалар дуатлон чемпионати ва марафон ўтказилиши сабаб ёпилади © Foto: uza.uz

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда International Tashkent Marathon — 2026 тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир қанча кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:

• Янги Ўзбекистон кўчаси — CAU университети олдида Паркент автомагистралигача.

3 апрел соат 16:00 дан 5 апрель 14:00 гача:

aa

• Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.

af



5 апрел соат 02:00 дан 13:00 гача:

• Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмасигача;

• Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси кесишмасигача:

• Шароф Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмасигача;

• Афросиёб кўчаси — Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;

• Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;

• Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;

• Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;

• Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

ab

Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Теглар

Мавзуга оид