Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак дунёга келди

Кеча 23:301 дақиқа

Тошкент вилоятида ПЙХ ходимининг аёли 2 нафари ўғил, 2 нафари қиз эгизакларни дунёга келтирди.

Тошкент вилоятида 4 нафар эгизак дунёга келди

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими, 29 ёшли сафдор Одилжон Абдуллаев 29 март куни 4 нафар (2 нафари ўғил, 2 нафари қиз) эгизак фарзандли бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи яхши бўлиб, улар малакали мутахассислар назорати остида.

Маълумот учун, 2023-йил 7-сентябр куни Қарши шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ “Равоқ” маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаровнинг аёли тўрт нафар ўғил чақалоқларни дунёга келтирган эди.

Шунингдек, 2022-йилнинг 25-январ куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи оилада 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келган.

Теглар

Мавзуга оид