add

Тошкент вилоятида қарийб 5 кг «опий» мусодара қилинди

Наркотик моддалар Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент катта халқа автомобил йўлига яқин бўлган, муқаддам наркокуреърлар томонидан қолдириб кетилган хуфия жойдан топилган.

Тошкент вилоятида қарийб 5 кг «опий» мусодара қилинди

Зангиотада амалга оширилган тезкор тадбир давомида тахминан 5 килограммлик «опий» гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди, деб хабар берди ДХХ.

Маълумотларга кўра, Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўли яқинидаги яширин жойдан муқаддам наркокуреърлар томонидан қолдириб кетилган, жами 10 та ўрамда бўлган 4 килограмм 956 граммлик «опий» моддаси топилган. Ушбу моддалар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Аниыланишича, мазкур гиёҳвандлик воситалари мамлакатга хориждан контрабанда йўли билан кириб келган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов доирасида ушбу ажал оғусини тарқатишда иштирок этган шахсларни аниқлаш ва уларнинг алоқаларини фош этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, гиёҳвандликка қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вазифаси, балки ҳар бир фуқаронинг жамият олдидаги бурчи ҳам ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент вилоятида қарийб 5 кг «опий» мусодара қилинди | Vaqt.uz