Logo

Тошкентда «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» бошланди

Бугун 09:001 дақиқа

450 дан ортиқ ходимдан иборат гуруҳлар ишга жалб этилди.

Тошкентда «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» бошланди

Тошкент шаҳрида энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ва улардан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича кенг кўламли тадбирларга старт берилди. Мазкур жараёнларга 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар жалб этилган.

Хабар берилишича, 31 июл куни Юнусобод туманида ўтказилган йўриқномада Тошкент шаҳар прокурори, ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Асосий устувор йўналишлар ва текширув тартиби

Тадбир доирасида бир қатор устувор йўналишлар бўйича иш олиб борилади. Хусусан, Президент қарорига мувофиқ энергия самарадорлигини ошириш ва ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик чоралари кўрилади. Шунингдек, йирик ўғирлик ҳолатларини фош этиш ва ресурслар йўқотиши юқори бўлган туманларда текширувлар ўтказилиши белгиланган.

Бундан ташқари, электрон тизимлар орқали ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказилган ёки алоқага чиқмаётган «шубҳали» истеъмолчилар манзилли равишда ўрганилади.

«Ушбу комплекс чора-тадбирлар пойтахтда энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиб, ҳалол истеъмолчиларни барқарор ишлайдиган тизим орқали электр ҳамда газ билан таъминлашга хизмат қилади», — дейилади расмий хабарда.

Теглар

Мавзуга оид