Тошкентда фавқулодда вазият юз берди
Тармоқларда тарқалган видеолардан кўринишича, машиналарга шикаст етган, йўл ишдан чиққан. Ҳокимлик бир киши енгил тан жароҳати олганини маълум қилди.
© Ijtimoiy tarmoqlarТошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Глинка кўчасида фавқулодда вазият юз берди. Ҳолат юзасидан пойтахт ҳокимлиги маълумот берди.
Ҳокимликнинг ёзишича, бир киши енгил тан жароҳати олган ва унга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда ҳодиса жойида тегишли мутасадди ташкилотлар ва соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда.
Тармоқларда тарқалган видеолардан кўринишича, машиналарга шиксат етган, йўл ишдан чиққан.
Veolia Energy берган маълумотга кўра, ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиалининг ёзишича, ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмаган ҳамда содир бўлган ҳодиса табиий газ тармоқлари билан боғлиқ эмас. Шунингдек, ўрганишлар давомида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмаган. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» ҳам изоҳ берди. Ташкилотга кўра, авария ичимлик суви тармоқларига тегишли эмас.





