Logo

Тошкентдаги портлашнинг сабаби очиқланди

Бугун 14:021 дақиқа

«Ҳудудгаз Пойтахт» берган маълумот ҳақиқатга зид экани маълум бўлди.

Тошкентдаги портлашнинг сабаби очиқланди © Ijtimoiy tarmoqlar

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Глинка кўчасида фавқулодда ҳолат содир бўлгани ва унда бир киши енгил тан жароҳати олгани ҳақида ёзган эдик. Пойтахт ҳокимлигининг ёзишича, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган. Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 кв. см (15×25 см) майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

Айтилишича, айни пайтда соҳа мутахассислари ҳодиса сабаблари ва барча тафсилотларни батафсил ўрганишда давом этмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади ва яқин вақт ичида йўл транспорт ҳаракати учун очилади.

photo_2026-09-04_13-59-04


Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

Воқеа 3-сентябр куни содир бўлганди. Расмий идоралар воқеадан сўнг дарҳол изоҳ бериб чиққанди. Veolia Energy ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаганини ёзган бўлса, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмагани ҳамда содир бўлган ҳодиса табиий газ тармоқлари билан боғлиқ эмаслигини иддао қилганди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» эса авария ичимлик суви тармоқларига тегишли эмаслигини билдирганди.

Теглар

Мавзуга оид