Logo

Тошкентнинг катта қисми «свет»сиз қолди

17.06.2025 | 22:301 дақиқа

Бугун, 21:00 да Тошкентдаги «Сокин» подстанциясида техник носозлик юзага келди. Оқибатда Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим қисмлари электр таъминотисиз қолган.

Тошкентнинг катта қисми «свет»сиз қолди
Бугун, соат 21:00 да Тошкент шаҳридаги «Сокин» подстанциясида носозлик юзага келди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, носозлик сабаб Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. “Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Теглар

Мавзуга оид