Logo

«Трастбанк» — бизнесингиз ривожи учун ишончли ҳамкор

Бугун 16:451 дақиқа

32 йилдан буён миллионлаб мижозлар ишончини қозонган ҳамда уларга замонавий молия хизматларни таклиф этиб келаётган «Трастбанк» фаолияти қандай йўлга қўйилган?

«Трастбанк» — бизнесингиз ривожи учун ишончли ҳамкор

10-сентябр куни «Трастбанк» ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этди. Ташриф давомида журналистлар банк офисидаги шароитлар ҳамда унинг хизматларидан фойдаланаётган маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

1

4

Бугунги кунда «Трастбанк» тизимида 13 та банк хизматлари офиси фаолият юритмоқда. Банк активлари 19 трлн 584 млрд сўмни, капитали эса 4 трлн 92 млрд сўмни ташкил этади.

Банк томонидан хўжалик юритувчи субектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида факторинг хизмати йўлга қўйилган. Ушбу имконият корхоналарга айланма маблағларини тезкор тўлдириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

2

Пресс-тур доирасида журналистлар 2026-йилда факторинг хизматидан самарали фойдаланган корхоналардан бири — «Фазо лухе» фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхона «Трастбанк» томонидан ажратилган 10 миллиард сўмлик факторинг маблағи ҳисобига ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириб, янги иш ўринларини яратган.

Ҳозирда корхонада 250 нафарга яқин ходим, жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

5

Умуман олганда, «Трастбанк»нинг қулай ва тезкор хизматлари ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда банк тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил маълумот www.trastbank.uz сайтида.

Ёки 1287 рақамларига қўнғироқ қилиб, банк мутахассисларидан барча саволларингизга жавоб олинг.

«Трастбанк» – ишонч билан юзма-юз!

Реклама

Теглар

Мавзуга оид