
Туну-кун ишловчи кўчаларда реклама ва ёритишга электр нархлари икки бараварга камайтирилиши мумкин
10.09.2025 | 11:4037294 дақиқа
Тунги иқтисодиётни ривожлантириш доирасида тадбиркорларга кредит харажатлари ва ёритиш учун имтиёзли шартлар таклиф этилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан тайёрланган президент қарори лойиҳасида кечаси ва тунда ишлайдиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари назарда тутилган. Унга кўра, «24 соатлик кўчалар»да филиал очган маҳаллий бренд эгаларига кредит фоизини тўлаш бўйича харажатлар қоплаб берилади.
Маҳаллий брендга эга тадбиркорлик субъектлари томонидан туну-кун фаолият кўрсатувчи кўча ва ҳудудларда ўз филиалини очиш учун бир филиал камида:
- 5 та янги иш ўрни яратган тақдирда 1 миллиард сўмгача;
- 10 та янги иш ўрни яратган тақдирда 5 миллиард сўмгача;
- 15 та янги иш ўрни яратган тақдирда 10 миллиард сўмгача;
- 20 та янги иш ўрни яратган тақдирда 15 миллиард сўмгача ажратилган кредитлар бўйича фоизли харажатнинг Марказий банк асосий ставкасидан 4,5 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 25 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этилади;





