
Uzum акцияларини Лондон фонд биржасига қўймоқчи
28.10.2025 | 14:404221
Uzum компанияси акцияларини Лондон фонд биржасига жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқяпти.

Ўзбекистоннинг Uzum компанияси 2027 йилда ўтказишни режалаштираётган илк оммавий акциялар жойлаштирилишига Лондоннинг эҳтимолий майдончалардан бири сифатида кўриб чиқмоқда, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Uzum компаниясининг ҳаммуассиси Николай Селезнёв «Reuters» агентлигига берган интервюсида Лондон фонд биржаси компаниянинг халқаро капитал бозоридаги дебюти учун кўриб чиқилаётган вариантлар орасидалигини айтган.
Бундан ташқари, компания Ню-Йоркдаги «Nasdaq», шунингдек, Абу-Даби ва Гонконг биржаларидаги имкониятларни ҳам ўрганмоқда.





