Вашингтонда Исроил ва Ливан ўртасида сулҳ тузилди
Келишувга кўра, Исроил Жанубий Ливандаги икки ҳудуддан қўшинларини олиб чиқади ва назоратни Ливан армиясига топширади.

Вашингтонда тўрт кун давом этган музокаралар якунида Исроил, Ливан ва АҚШ ўртасида уч томонлама келишув имзоланди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг маълум қилишича, ушбу ҳужжатга асосан Исроил Жанубий Ливандаги иккита ҳудудни бўшатиб, уларни Ливан армияси назоратига топширади.
Унинг таъкидлашича, бу келишув келажакда икки мамлакат ўртасида кенг кўламли тинчлик шартномасини тузиш учун замин яратади.
Ливаннинг АҚШдаги элчиси Нада Ҳамадеҳ Моавад ушбу қадамни «Ливан суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш йўлидаги биринчи қадам» деб баҳолади.
«Бугун — катта йўлнинг бошланиши. Олдинда бизни кўплаб мураккаб вазифалар кутмоқда ва биз буни тўғри баҳолаймиз. Бироқ бу жараён нақадар муҳимлигини тушунган ҳолда, унда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз» - дейди АҚШ Давлат котиби Марк Рубио.





