Logo

Венесуэладаги зилзила оқибатлари бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

Мамлакатда 24 июн куни 7,2 ва 7,5 балли иккита зилзила содир бўлган эди.

Венесуэладаги зилзила оқибатлари бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

Венесуэлада 24 июн куни содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 589 нафарга етди.

Мамлакат расмийларига кўра, яна қарийб 3 минг киши турли даражада жароҳат олган. Қутқарувчилар юзлаб одамлар ҳали ҳам вайроналар остида қолган бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Бедарак йўқолганларни қидириш платформасида 26 июн ҳолатига кўра 50 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган.

Зилзилалар магнитудаси 7,2 ва 7,5 баллни ташкил этган бўлиб, эпицентр Каракасдан 160 километр ғарбда жойлашган.

Энг катта вайронгарчилик Ла-Гуайра шаҳрида қайд этилган. У ерда камида 100 та бино, жумладан, кўп қаватли турар жойлар қулаб тушган.

«Reuters» агентлигининг ёзишича, маҳаллий аҳоли ва кўнгиллилар техника етишмаслиги сабабли вайроналарни қўл кучи билан тозалашга мажбур бўлмоқда.

Халқаро қутқарув операцияси бошланган

Қутқарув амалиётига хорижий давлатлар ҳам қўшилган. Мексика 250 нафар, Салвадор 188 нафар, Испания эса қарийб 100 нафар қутқарувчини юборган.

АҚШ Венесуэлага 150 миллион долларлик гуманитар ёрдам ажратишини эълон қилган. Шунингдек, гуманитар юкларни етказишни енгиллаштириш мақсадида айрим санкциялар вақтинча юмшатилган.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио қутқарув гуруҳлари юборилиши ва Каракас аэропортини тиклаш ишларига ҳам ёрдам кўрсатилишини билдирган.

БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, зилзила оқибатлари тахминан 7 миллион кишига таъсир қилиши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид