add

Хитой нархи қимматлиги туфайли Россия электридан воз кечди

Бугун 15:252 дақиқа

2026 йил бошидан Хитой Россиядан электр энергияси импортни тўхтатди — чунки экспорт нархи Хитой ички бозоридан қимматлашди.

Хитой нархи қимматлиги туфайли Россия электридан воз кечди© Foto: Rambler

2026 йил бошидан буён Хитой Россиядан электр энергияси харидини тўлиқ тўхтатди ва ҳатто шартномада кўзда тутилган минимал ҳажм — тахминан 12 MWни ҳам олмаяпти. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар маълум қилди. Уларга кўра, жорий йил давомида экспорт тикланиши эҳтимоли паст, чунки январ ойидан Россия томонидан таклиф этилаётган экспорт нархи Хитойдаги ички тарифлардан юқори бўлиб қолди, деб ёзмоқда «Коммерсант» нашри.

Россиядан Хитойга электр энергияси етказиб беришни Интер РАО амалга ошириб келган. Компания Хитойга Асосан Узоқ Шарқ ҳудудидаги ортиқча электр қувватларини экспорт қилар эди. Шартнома 2012 йилда Хитойнинг Давлат электр тармоқлари корпорацияси билан тузилган бўлиб, 2037 йилгача амал қилади. Унга кўра, умумий ҳисобда 100 млрд kWh электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.

Бироқ нархлар мувозанати бузилди. Айни пайтда Хитойда электр энергиясининг ўртача нархи 1 MWh учун 350 юанни, яъни тахминан 3,9 минг рублни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудида якка ставкали нарх январ якунида 4,3 минг рублгача кўтарилди. Бу кўрсаткич ўтган йил бошига нисбатан 42 фоизга юқори.

«Интер РАО» экспорт шартномаси расман амал қилаётганини таъкидлаб, уни бекор қилиш режалаштирилмаётганини билдирди. Компания маълумотига кўра, Узоқ Шарқ энерготизимида ички истеъмол тез суръатларда ўсмоқда ва генерация тақчиллиги юзага келган. Шу омил экспорт имкониятларини қисқартирган.

Россия Энергетика вазирлиги эса, Хитой томонидан расмий сўров бўлса ва ўзаро манфаатли шартлар келишилса, экспорт қайта тикланиши мумкинлигини билдирди. Kept таҳлилчиси Сергей Роженконинг таъкидлашича, Хитой энерготизими қуввати Узоқ Шарқникидан қарийб 100 баравар катта, шу сабаб кичик ҳажмдаги импорт Хитой учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас.

Теглар

Мавзуга оид