add

Хитойда коррупционер ҳоким ўлимга ҳукм қилинди: унинг уйидан 13,5 тонна олтин ва 23 тонна нақд пул чиққан

Бугун 09:152 дақиқа

Хитойда коррупция бўйича йирик ишда собиқ шаҳар ҳокими айбдор деб топилиб, унинг уйидан топилган тонна-тонна олтин ва нақд пул мусодара қилинди.

Хитойда коррупционер ҳоким ўлимга ҳукм қилинди: унинг уйидан 13,5 тонна олтин ва 23 тонна нақд пул чиққан

Хитойда коррупцияга қарши кураш доирасида навбатдаги шов-шувли суд қарори эълон қилинди. Мамлакат жанубида жойлашган Ҳайкоу шаҳрининг собиқ ҳокими Жан Жи улкан миқёсдаги порахўрликда айбдор деб топилди ва унга ўлим жазоси тайинланди.

Тергов материалларига кўра, собиқ амалдорнинг шахсий мулкида 13,5 тонна олтин қуймалари ҳамда 23 тоннадан ортиқ нақд пул аниқланган. Нақд маблағлар юан ва хорижий валюталарда бўлиб, махсус яширин хоналар ва ертўлаларда сақланган. Суд ушбу ҳолатни «тизимли равишда олинган пораларнинг очиқ далили» сифатида баҳолаган.

Бундан ташқари, Жан Жига тегишли кўплаб элитали кўчмас мулк объектлари, Хитой ичида ва хорижда жойлашган қимматбаҳо уй-жойлар, шунингдек ўндан ортиқ премиум тоифадаги автомобиллар мусодара қилинган. Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, мусодара қилинган активларнинг умумий қиймати 37 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Жан Жи 2009–2019 йиллар давомида бизнес тузилмаларидан пора олган. Эвазига у қурилиш лойиҳалари, ер участкалари ва давлат шартномаларини тақдим этган. Ҳайкоу шаҳрида қурилиш ва инфратузилма жадал ривожланган даврда бундай «хизматлар» учун талаб юқори бўлган.

Суд уни пора олиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва давлат маблағларини талон-тарож қилиш моддалари бўйича айбдор деб топди. Ҳукм 2025 йил охирида чиқарилган бўлиб, у Хитойнинг сўнгги йиллардаги энг қатъий жазоларидан бири ҳисобланади.

Хитой қонунчилигига кўра, ўлим жазоси автоматик тарзда Олий халқ суди томонидан қайта кўриб чиқилади. Якуний қарор ана шу босқичдан сўнг кучга киради.

Теглар

Мавзуга оид